3 ОЙЛИК ФАРЗАНДИНИ 300 АҚШ ДОЛЛАРИГА СОТГАН ОТА-ОНА ҚЎЛГА ТУШДИ

3 ОЙЛИК ФАРЗАНДИНИ 300 АҚШ ДОЛЛАРИГА СОТГАН ОТА-ОНА ҚЎЛГА ТУШДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар П.Г. ва Г.П.лар ўзларининг 3 ойлик ўғил фарзанди М.ни фуқаро Н.И.га Мирзо Улуғбек тумани, А.Югнакий мавзесида 300 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан П.Г. ва Г.П.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.