ЎЙИН ОРТИДАН СОДИР БЎЛГАН ҚОТИЛЛИК

06.05.2019 йил соат 21:40 ларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.У. таниши С.У. билан нарда ўйини ўйнаб ўтириб, ўзаро жанжаллашган, сўнг С.У.нинг бошқарувида бўлган автомашинага ўтиришиб, кўп масофа юрмасдан, автомашина ичида ўзаро жанжални давом эттиришиб, С.У. автомашинани тўхтатганида, А.У. автомашинадан тушиб С.У.ни урган вақтида, у автомашинасидаги пичоқ билан А.У.нинг чап кўкрак қисмига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.