6 ЁШЛИ ФАРЗАНДИНИ СОТМОҚЧИ БЎЛГАН АЁЛ ҚЎЛГА ТУШДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари ва вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Н. ўзининг 6 ёшли фарзандини фуқаро Г.М.га 15 млн. сўмга сотаётган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.