ҚОТИЛЛИККА САБАБ БЎЛГАН МАИШИЙ ЖАНЖАЛ

ҚОТИЛЛИККА САБАБ БЎЛГАН МАИШИЙ ЖАНЖАЛ

2019 йил 17 июль куни соат 21:45 ларда фуқаро Д.П. (1977 й.т.) шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғи Р.И. (1963 й.т.) билан Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-1 даҳасида жойлашган яшаш хонадонида маст ҳолда ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида ошхона пичоғи билан Р.И.нинг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Д.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.