САМАРҚАНДДАГИ ОММАВИЙ ЗАҲАРЛАНИШ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

САМАРҚАНДДАГИ ОММАВИЙ ЗАҲАРЛАНИШ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

 

2019 йил 09 октябрь куни соат 09-30да Самарқанд шаҳар ДСЭНМ томонидан берилган хабарга кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жами 25 нафар фуқаролар “Овқатдан захарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси” ташхиси билан ётқизилган.

Аниқланишича, ушбу фуқаролар 2019 йил 06 октябрь куни шаҳардаги “Сиёб деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган овқатланиш дўкончасидан “Хот-дог” маҳсулотларини харид қилиб, истъемол қилганликлари натижасида соғлиғи ёмонлашиб шифохонага мурожаат қилишган.

Ҳозирда беморлар аҳволи қониқарли бўлиб даволаш муолажалари давом этмоқда.

Заҳарланиш ҳолати юзасидан “Хот-дог” тайёрлаш дўкончаси фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ЖК 257[1]-моддаси

1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши тергов ҳаракатларини олиб боришлик учун шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБга юборилди.