ЎҚИШГА КИРИТИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ФИРИБГАР ҚЎЛГА ТУШДИ

ЎҚИШГА КИРИТИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ФИРИБГАР ҚЎЛГА ТУШДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети математика кафедраси стажёр-ўқитувчиси Ж.У. фуқаро Х.Я.ни Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтига қўшимча контракт асосида ўқишга киритиб қўйиш эвазига, 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.У.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари биланжиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.