БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

БОШ ПРОКУРАТУРА РАҲБАРИЯТИ САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ Сергели тумани хокимияти биносида 2019 йил 16 август куни Бош прокурор ўринбосари С.С.Саидкаримовнинг сайёр қабули ўтказилиб, сайёр қабул давомида 181 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Сайёр қабул давомида олинган 181 та мурожаатлардан 61 таси тегишлилигига кўра Тошкент шаҳар прокуратураси раҳбарияти назорати остида тегишли тармоқ ходимлари томонидан қўшимча текшириш ва ўрганиш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қолган 120 та мурожаатлар тааллуқлилигига кўра тақсимлаш учун Бош прокуратурага юборилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.