Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Прокуратура ҳақида

Мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ "ПРОКУРАТУРА ТЎҒРИСИДА" ГИ ҚОНУНИ (кўчирма)

 8-модда. Жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини таъминлаш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятни, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширадиган тегишли органларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар фаолиятини мувофиқлаштириш учун прокурор мувофиқлаштирувчи кенгаш чақиради, ишчи гуруҳлар ташкил этади, зарур ахборот, шу жумладан статистика маълумотларини талаб қилиб олади, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

19-модда. Прокуратура органларининг ҳайъатлари
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (раис), унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, прокуратура органларининг бошқа ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Ҳайъатнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
 
 Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратураларида ва уларга тенглаштирилган прокуратураларда прокурор (раис), унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари ва прокуратура органларининг бошқа ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Ҳайъатнинг таркиби тегишли прокурорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратураларида ва уларга тенглаштирилган прокуратураларда тузиладиган ҳайъатлар маслаҳат органлари бўлиб, улар қонунийлик ва жиноятчиликнинг ҳолатига, прокуратура органларининг фаолиятига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруқлари ва кўрсатмаларининг ижросига, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйишга доир ва бошқа масалаларни кўриб чиқади, прокурорларнинг, прокуратура органлари тузилмавий бўлинмалари раҳбарларининг ва бошқа ходимларининг ҳисоботларини эшитади.
Ҳайъат қарорлари асосида тегишли прокурорлар буйруқлар чиқариши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси