Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Call-center

Ишлаш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар қилади!

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган рухсатномаларнинг берилиши, ер ажратилиши, ҳисоботлар тақдим этиш, банк-молия хизматларидан фойдаланишда белгиланган муддатлар ва тартибларнинг бузилиши ёки бошқа кўринишдаги бюрократик тўсиқларга дуч келсангиз, шунингдек давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулкдорлар фаолиятига ноқонуний аралашилган, қонунга ҳилоф равишда текширишлар ўтказилган тақдирда ёҳуд норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига салбий таъсири бор деб ҳисоблаб, уларни такомиллаштириш зарур десангиз, ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш ҳамда таклифлар билдириш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида ташкил этилган «Мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш маркази»нинг «1007» қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришингиз мумкин. «1007» қисқа рақами орқали телефон қўнғироқлари – сизнинг оғзаки мурожаатларингиз туну кун қабул қилинади. 

Ушбу рақамга қўнғироқлар республиканинг барча ҳудудларидан амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, Бош прокуратурада тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш бўйича мутасадди давлат органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ходимларидан иборат таркибда тузилган ташкилий-таҳлилий гуруҳга «0371-233-65-23» телефон рақами орқали мурожаат қилиш имконияти яратилган.

Ҳуқуқ ва қонуний манфаатларингиз тезкорлик билан ҳимоя қилиниши таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси


DSC_0306.JPG DSC_0319.JPG DSC_0351.JPG

DSC_0312.JPG DSC_0356.JPG DSC_0345.JPG

DSC_0352 300.jpg DSC_0332.JPG DSC_0343.JPG

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси