Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ОАВ прокуратура ҳақида

Халқаро миграция ташкилоти делегациясининг учрашувлари

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида 2 апрель куни Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) бош директори Уильям Свинг бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

02.04.2018


Хизмат кўрсатиш сифати янада ошади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ходимларига хизмат автомашиналари ва скутерлар топширилди.

12.03.2018


Раҳбарлар пораларни рад этмоқда, демак энди жамиятда коррупцияга чек қўйилади

2017 йилда мансабдор шахсларга пора бериш билан боғлиқ 1,7 мингдан ортиқ жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилган. натижада 2,5 минг нафарга яқин шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

01.03.2018


Арзон кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олишдаги фирибгарликлар миш-мишми ёки ҳақиқат?! Прокуратура ойдинлик киритди

Сўнгги пайтларда янги қурилаётган уйларни сотиб олиш жараёнида турли қинғир йўллардан фойдаланилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу гаплар қанчалик асосли ёки асоссиз? Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратуаси мазкур масала юзасидан ЎзА мухбирига маълумот берди.

10.01.2018


Бош прокуратура: Тошкент юридик коллежининг собиқ директори ва унинг шериклари қонун олдида жавоб беради

Интернет тармоқларида Тошкент юридик коллежининг собиқ директори Наталья Темирова билан боғлиқ кўплаб ва турли хил хабарлар тарқалмоқда. Бунга расмий равишда ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Гулноза Раҳимовага мурожаат қилдик.

09.01.2018


Мамлакатимизда прокуратура органи ходимлари куни нишонланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.

09.01.2018


МАҲАЛЛАГА БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Яккабоғ маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш бўйича ҳуқуқий марказ фаолияти йўлга қўйилди.

16.12.2017


КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ САМАРАЛИ ВОСИТАСИ

Жамиятимизда коррупцияга қарши курашиш, унга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда. Бу жараёнда шу мақсадга қаратилган қонунчилик ҳар томонлама мукаммаллаштирилмоқда.

05.10.2017


Тўлов маданияти ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олади

Юртимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг электр энергияси, табиий газ таъминотидан дебитор қарздорлиги бир неча триллион сўмга етгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай вазият юзага келишига, авваламбор, таъминотчи корхоналар томонидан зарур чоралар кўрилмаганлиги оқибатида истеъмолчиларнинг шартнома мажбуриятларига риоя қилиши етарлича таъминланмагани, энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими яхши жорий этилмагани, идоравий назорат лозим даражада ўрнатилмаганлиги ҳамда Суд департаменти фаолиятини ташкил этишдаги жиддий камчиликлар сабаб бўлди.

03.08.2017


Алдов қурбони бўлманг!

Тасаввур қилинг, кечагина уйида, оиласи бағрида хотиржам яшаган, топиш-тутишидан қаноатланган инсон бугун ўз нафсининг сўзига кириб, яқинларидан анча узоқда, хору зорликда, ҳақ-ҳуқуқидан буткул мосуво бўлиб, одам савдоси қурбонига айланиб қолмоқда. Айни пайтда ушбу иллат чегара танламаслиги ҳамда гирдобига, асосан, ёшлар ва аёлларни тортаётганлиги билан дунё ҳамжамиятида катта ташвиш ва хавотир уйғотаяпти. Тан олиш керакки, мазкур жиноий фаолият ортида донорлик, қуллик, ҳарбий тўқнашувларда фойдаланиш, фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбурлаш каби қабиҳ қилмишлар мужассамки, бунга қарши қатъий курашиш, аниқ чора-тадбирларни қўллаш бугунги кунда ҳаётий заруратдир.

31.07.2017


Одам савдосидан қанчалик огоҳсиз?

Одам савдоси жинояти оқибатларини англаш учун ўзингизни ўзганинг қўлида тутқин ҳолда, оғир меҳнат гирдобида тасаввур қилинг. Инсон учун бундан оғир таҳқирлаш бўлмаса керак.

27.07.2017


ОАВ: бугун ва эртага

Оммавий ахборот воситалари халқ билан давлат ўртасида кўприк вазифасини ўтайди. Шу билан бирга, одамларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиради, мавжуд муаммоларга ­жамоатчилик эътиборини тортади. Мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш, халқни давлатга, давлатни халққа яқинлаштиришга қаратилган бугунги ислоҳотлар силсиласида медиа макон ўз зиммасидаги ана шундай вазифаларни нечоғли адо этмоқда? Журналистларга қўйиладиган асосий талаблар нималардан иборат бўлиши керак?

20.07.2017


Коррупцияга қарши курашиш – долзарб вазифа

Андижонда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича фуқароларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини оширишга бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

03.07.2017


Коррупцияга қарши курашиш янада кучаяди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканига алоҳида эътибор қаратмоқда.

30.06.2017


Таъмагир “ишонч телефони” орқали фош этилди

Фарзанд дунёга келгач, онанинг вазифаси унга ғамхўрлик қилишдир. Бола то боғча ёшига етгунча аёл бошқа иш қилишдан чекланиши табиий. Бундай пайтда оиладаги шароитга қараб она маҳалла фуқаролар йиғинидан бола парвариши учун ёрдам пули олиши мумкинлиги қонунчиликда белгиланган.

03.05.2017



Саҳифалар: 1 2 3 Олдинга Барчаси

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси