Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши сайёр тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилди.

Йиғилишда ички ишлар органлари, халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашида Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунлари ижросини ўрганиш натижалари ҳамда бу борада Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Тадбирда вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, ижтимоий жиҳатдан оғир аҳволда бўлган болалар ва оилаларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш ҳамда улар ўртасида диний экстремизм ва ақидапарастликнинг олдини олиш борасидаги ишларни ташкил этишдаги баъзи нуқсонлар қайд қилинди.

Муҳокама этилган масалалар бўйича Ички ишлар, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши мутасадди раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, йиғилишда комиссия иш режасининг ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар дастурлари ва тарғибот режа-жадвали ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича республика ва ҳудудий идоралараро комиссияларида ишларни ташкил этишга доир ҳужжатлар тасдиқланди.

Йиғилиш якунида идоралараро комиссия фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган қарорлар қабул қилинди.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича
республика идоралараро комиссияси

27.07.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси