Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ ЙЎЛИДА

Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда “Yoshlar-kelajagimiz” давлат дастурини амалга ошириш доирасида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга тўсқинлиқ қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоя ва лойиҳаларини амалга ошириш, шу асосда ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қарийб 20 минг хонадонлар уйма-уй айланиб чиқилиб, 19 минг нафар ёшлар вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, энг долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда ёшларнинг энг муҳим муаммолари аниқланди.

Ўрганиш натижасига кўра 37 километрдан ортиқ автомобил йўллари жорий ва капитал таъмирланишига, 64 та хонадонлар тоза ичимлик суви билан, 84 та хонадонлар электр ва газ билан таъминланишига амалий ёрдам кўрсатилди, 168 та тадбиркорлик субъектларига 12 млрд. сўмдан ортиқ кредит ажратилди, 36 та тадбиркорга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 334 гектар ер участкалари ажратилди, 348 та томорқадан унумли фойдаланишга ёрдам берилди, 425 нафар шахсга паспорт берилиши ва 205 нафар шахснинг яшаш жойи рўйхатга олиниши таъминланди, 288 нафар шахсларга солиқ имтиёзлари қўлланилди, 116 нафар шахсларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ногиронлиги мавжуд бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратилди. Уларнинг яшаш жойларига чиқилган ҳолда 54 та паспорт берилиши таъминланди, тиббий кўрик натижасига кўра 21 нафар шахсларга ногиронлик даражаси белгиланди, 40 нафар шахсларга ногиронлик аравачаси берилди, 36 нафар шахсларга қонунда назарда тутилган солиқ имтиёзлари қўлланилди.

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ёшларнинг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Ушбу йўналишда аниқ мақсадли ишлар давом этмоқда.

03.07.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси