Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Асосий янгиликлар

ОДОБ-АҲЛОҚ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Бош прокуратурада Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан тасдиқланган давлат органлари ходимлари ўртасида одоб-ахлоқ қоидалари ва талабларини тушунтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ижросига бағишланган «Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг аҳамияти ва долзарблиги» мавзусида навбатдаги семинар ўтказилди.

Тадбирда Олий суд, Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар, Адлия, Фавқулодда вазиятлар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Давлат солиқ ва божхона қўмиталарининг раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этдилар.

Семинарни ўтказишдан мақсад – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, суд ва бошқа давлат органлари ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ва уларни бузилишига йўл қўймаслик борасидаги энг муҳим масалаларни муҳокама қилиш бўлди.

Тадбир давомида Бош прокуратура, Адлия вазирлиги вакиллари ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг Эксперт гуруҳи аъзолари маъруза ва тақдимотлар билан иштирок этди.

Семинарда манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш механизмлари, одоб-ахлоқ қоидалари талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари, давлат органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши устидан мониторинг ўтказиш хусусиятлари ҳамда соҳага доир бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Иштирокчилар ўтказилган тадбир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, суд ва бошқа давлат органлари ходимлари ўртасида касб одоби, одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши ҳамда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш борасида ўзаро фикр ва тажриба алмашишда муҳим аҳамиятга эга бўлганлигини эътироф этдилар.

Семинар якунида тегишли хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

25.10.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси