Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЯНГИ КОДЕКСЛАРНИ КЕНГ ЎРГАНИШ МАСАЛАСИГА БАҒИШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида Олий суд билан ҳамкорликда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги, Иқтисодий ва Фуқаролик-процессуал кодексларининг нормаларини бир хилда қўлланилишини ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти кенг ўрганилишини таъминлаш мақсадида прокуратура ва суд органлари ходимлари учун видеоконференцалоқа режимида ўқув семинари ўтказилди.

Тадбирда Олий суд судьялари, қуйи судлар раислари, Бош прокуратуранинг тегишли таркибий тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратураларнинг ходимлари, Бош прокуратура Академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинар доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш ҳамда процессуал қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш мақсадида жорий йил 1 апрелидан кучга кирган Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги, Иқтисодий ва Фуқаролик-процессуал кодекслар нормаларининг бир хилда қўлланилишини таъминлашга доир масалалар муҳокама этилди.

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизми бўлган маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий судлов соҳаларида одил судловни амалга оширишда процессуал талаблар бузилишининг олдини олиш, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг масъулиятини янада ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Бош прокуратура Академияси томонидан процессуал кодексларнинг эски ҳамда янги амалга киритилган нормаларининг фарқли жиҳатлари акс эттирилган таққослама жадваллар ва схемалар кўринишидаги қиёсий-таҳлилий ҳужжатлар тайёрланиб, мустақил ўрганиш ва натижалари бўйича тест синовлари ўтказиш учун жойларга юборилганлиги алоҳида қайд этилди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва ўзаро фикр алмашдилар.

DSC_1243.jpg

DSC_1278.jpg

14.05.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси