Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ХОДИМЛАРИ МИНТАҚАЛАРАРО СЕМИНАРДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг марказий маҳкамаси ва Академияси ходимлари таркибидаги делегация жорий йилнинг 5 июн - 7 июн кунлари Молдова Республикасининг Кишинев шаҳрида UNODC халқаро ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган “Жиноий судлов соҳасида одам савдосига қарши курашда самарали трансчегара ҳамкорлигини кучайтириш” мавзусига бағишланган минтақалараро семинарда иштирок этдилар.

Мазкур тадбирда бир қатор халқаро ташкилотларнинг вакиллари, жумладан UNODC, ОБСЕ, ЮНИСЕФ, EUROJUST, Интерпол ва бошқалар, шунингдек 30 дан ортиқ давлатлар ҳуқуқни муҳоқаза қилувчи органларининг ходимлари қатнашдилар.

Семинар давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг одам савдосига қарши кураш соҳасидаги асосий ҳужжатлари, БМТнинг уюшган трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш Конвенцияси, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги Европа Конвенцияси, халқаро ташкилотлар ва механизмларнинг халқаро ҳамкорликни таъминлашдаги роли, уларнинг одам савдоси жиноятларининг олдини олишдаги иштироки, амалий иш тажрибаси, ахборотлар алмашинуви ва фаолиятни мувофиқлаштириш тажрибасини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Минтақалараро семинар давомида Ўзбекистон вакиллари ҳам тақдимот материаллари билан иштирок этдилар.

Бундан ташқари, Ўзбекистон вакиллари тақдимот материалларини муҳокама этиш жараёнида савол-жавоблар билан фаол қатнашдилар.

UNODC вакили, семинар модератори Давор Раус тадбир натижалари бўйича билдирган якуний фикрида Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият сўровларига ўз вақтида муносабат билдириш борасидаги фаолиятини ижобий баҳолади.

14.06.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси