Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

БЕЛАРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТАШРИФИ

2017 йил 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б.Абдуллаев Беларусь Республикаси Бош прокурори А.В.Конюк бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жиноят қонунчилигини либераллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чоралар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, мазкур соҳада олиб борилаётган комплекс чора-тадбирлар доирасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш бўйича Дастур ва бошқа муҳим ҳужжатлар қабул қилинганлигини таъкидланди.

Шунингдек, коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий йил январь ойида қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда 2017-2018 йилларда коррупцияга қарши дастур ҳақида маълумот берилди.

Мамлакатни модернизация қилиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, ҳуқуқий давлатни шакллантириш, тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратишда прокуратура органларининг алоҳида ўрни қайд этди.

Ўз навбатида Беларусь Республикаси Бош прокурори А.В.Конюк бўлиб ўтган мулоқотдан мамнунлигини изҳор этиб, учрашув ўзаро ҳуқуқий муносабатларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишига туртки бўлишини таъкидлади ва илиқ қабул учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Томонлар икки давлат прокуратура органларининг қонунлар ижроси устидан назорат, жиноятчиликка қарши кураш ва фаолиятга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасидаги иш тажрибаси билан алмашдилар.

Учрашув якунида икки давлат бош прокуратуралари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланиб, унда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, терговга қадар текшириш ўтказиш ҳамда бошқа йўналишларда ўзаро ҳамкорлик олиб бориш белгиланди.

Учрашув самимий ва дўстона муҳитда ўтди.

Бош прокуратуранинг
Жамоатчилик билан алоқалар
ва ҳуқуқий ахборот бўлими

DSC_0095.jpg  1111.jpg

                                     узбек.jpg

22.05.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси