Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

БМТ МАХСУС МАЪРУЗАЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

2017 йил 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Абдуллаевнинг БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид билан учрашуви бўлиб ўтди.

А.Шаҳид Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ сохасидаги ислоҳотлар, жумладан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жиноий суд иш юритувини либераллаштириш борасидаги чора-тадбирлар билан таништирилди.

Шунингдек, БМТ вакилига бугунги кундаги прокуратура органларининг мақоми ва фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда устувор вазифалари ҳақида маълумот берилди.

Ўз навбатида А.Шаҳид Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади. Шунингдек, маҳбусларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, жазони ижро этиш тизими, жумладан, озодликдан махрум этиш жойларида маҳбусларни сақлаш шароитлари ҳамда уларнинг озод этилиши устидан назорат соҳасида прокуратура органлари томонидан олиб борилаётган ишларга қизиқиш билдирди.

А.Шаҳид бўлиб ўтган мулоқотдан қониқиш ҳосил қилганини таъкидлаб, ташриф якунлари ва маслаҳатлашувлар натижаси бўйича инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг самарадорлигини кучайтириш ва жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган тавсия ва хулосалар ишлаб чиқилишини таъкидлади.

Учрашув сўнгида томонлар келажакда ўзаро самарали ҳамкорлик давом эттирилишига ишонч билдирдилар.

05.10.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси