Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТИНГЛОВЧИЛАР УЧУН ВЕБИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курсларида видеоконференцалоқа шаклида “Раҳбарнинг оммабоп бўлмаган қарорлари психологияси” мавзусида М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Ижтимоий психология кафедраси профессори, психология фанлар доктори Базаров Тохир Юсуповичнинг масофавий маърузаси ташкил этилди.

Тадбирда 150 тадан ортиқ иштирокчилар, жумладан, Олий ўқув курслари профессор-ўқитувчилари, раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси тингловчилари, шунингдек, Бош прокуратура таркибий тармоқлари ходимлари қатнашдилар.

Мазкур вебинар прокуратура органлари ходимларининг бошқарув, ижтимоий, мослашувчанлик кўникмаларини («soft skills») оширишга йўналтирилди.

Маъруза доирасида раҳбарнинг бошқарув психологияси, қарорларни қабул қилиш технологияси, уларнинг ходимга таъсир этиши, қабул қилинаётган қарорларнинг ходим психологик ҳолати билан ўзаро боғлиқлиги масалалари ёритилди.

Салбий қарорларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича стратегиялар ҳамда ўйлаб топилган вазиятларга оид кейслар таҳлили иштирокчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Вебинар сўнгида иштирокчиларга келгусида мавзуни янада чуқур ўрганиш учун адабиётлар ва зарурий онлайн-ресурслар рўйхати тақдим этилди.

DSC_0336.jpg  DSC_0378.jpg

27.02.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси