Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИГИ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент томонидан хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва янада ривожлантириш мақсадида халқаро алоқалар ўрнатилмоқда.

Хусусан, 2018 йилнинг 22 май куни Хитой Халқ Республикасининг Нанкин шаҳрида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг 28-ялпи мажлиси доирасида (ЕАГ) Департамент, “Молиявий мониторинг бўйича халқаро ўқув-услубий маркази” автоном нотижорат ташкилоти (МУМЦФМ) ҳамда Молиявий мониторинг бўйича Федерал хизмат Россия Федерацияси ўртасида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизими учун кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида уч томонлама Битим имзоланди.

Мазкур Битимнинг имзоланиши ўзаро стратегик ҳамкорлик ва шерикликни ривожлантиришга ҳамда жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимлари учун кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

123456.jpg

23.05.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси