Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТЛАР ТОШКЕНТДА ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ УСУЛЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛИШМОҚДА

2017 йил 10 октябрь куни Тошкент шаҳрида БМТ Наркотик моддалар ва жиноятчилик бошқармасининг Афғонистон ва қўшни давлатлар учун минтақавий Дастури ва Марказий Осиё давлатлари учун Дастури томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Италиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган «Одам савдосига оид жиноятларни тергов қилиш ва судда кўриб чиқиш масалалари бўйича халқаро ва минтақавий ҳамкорлик» мавзусидаги уч кунлик семинар бошланди.

Тадбирда Марказий Осиё давлатлари, Эрон Ислом Республикаси ва Покистон Ислом Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакиллари одам савдосига қарши курашиш ва ноқонуний миграция соҳасида ўзаро тажриба алмашиш мақсадида иштирок этмоқдалар.

Семинар давомида халқаро экспертлар одам савдоси соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш ва судда кўришнинг алоҳида ҳолатларини кўриб чиқиш бўйича амалий машғулотлар ўтказадилар. Миллий экспертлар томонидан ушбу мавзуга оид маъруза ва тақдимотлар ўтказилади.

БМТ Наркотик моддалар ва жиноятчилик бошқармасининг Одам савдосига қарши курашиш ва ноқонуний миграция масалалари бўлими ҳамда Италия полициясининг Наркотикларга қарши курашиш марказий бошқармаси экспертлари томонидан алоҳида сессиялар ўтказилади.

10.10.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси