Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИНИНГ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАРКАЗИГА ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига дастурловчи, маълумотлар базаси администратори, веб-дизайнер, ахборот технологиялари мутахассиси лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича номзодлар учун танлов эълон қилинади.

Номзодлар учун малака талаблари: ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий ёки ўрта-махсус маълумотга, зарур билим ва иш тажрибасига, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан профессионал даражада фойдаланиш қобилиятига эга бўлиши лозим.

Шунингдек, дастурчилар қуйидаги дастурлаш тиллари ва технологияларида ишлаш тажрибасига эга бўлиши лозим:

– Java Core, Java SE, J2EE, J2ME, Android, Swift, PL/SQL, Transact SQL, C++;

– HTML, CSS, JavaScript, Jquery;

– замонавий веб фреймворклар (Wicket, Spring ва бошқалар);

– ORM (MyBatis, Hibernate ва бошқалар);

– WebService, WebSocket, B2B технологиялари;

– WinAPI тизимида дастур, веб браузерлар учун плагинлар яратиш;

– SDK қурилмалар билан ишлай олиш ва тизимга интеграция қилиш;

– Android, iOS, Windows, J2ME қурилмалар учун дастурлар яратиш.

Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига Бюро ходимлари учун назарда тутилган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза чоралари қўлланилади.

Танловда қатнашиш, бунинг учун зарур ҳужжатлар ва бошқа талаблар ҳақида Мажбурий ижро бюросининг кадрлар бошқармасидан маълумот олиш мумкин (тел: 0-371-237-49-32).

Танловда иштирок этиш учун 10.10.2017 йилдан 31.10.2017 йилга қадар (душанба-шанба) соат 11:00 дан 13:00 гача суҳбат ўтказилади ва ҳужжатлар қабул қилинади.

Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Халқобод 3-тор кўча, 2а-уй.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси.

09.10.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси