Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИДА

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишдаги долзарб вазифалар ҳамда устувор йўналишлар: миллий ва халқаро тажриба” мавзусида конференция ташкил этилди.

Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) вакиллари, Бош прокуратура, Адлия, Халқ таълими, Ички ишлар, Жисмоний тарбия ва спорт, Маданият, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотларнинг вакиллари, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларнинг масъул котиблари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишдаги долзарб вазифалар ҳамда устувор йўналишлар каби масалалар муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда вояга етмаганларни ҳар томонлама камол топиши учун яратилаётган имкониятлар уларни бағрикенглик, тинчликсеварлик, халқимизнинг бой тарихий меросини қадрлаш, шунингдек ўз қарашларига эга бўлган, ҳар томонлама мустақил фикрлайдиган, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини тўлиқ ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашга қаратилганлиги таъкидланди.

Конференцияда ёш авлоднинг жисмонан соғлом, ақлан етук ва маънан баркамол бўлиб етишиши учун юрт келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаронинг масъул эканлигини кенг тарғиб қилиш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг туб сабабларини аниқлаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.

04.07.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси