Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЭНГ ЯХШИ МАСЪУЛ КОТИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиблари орасида 2016 йил якунига кўра “Йилнинг энг яхши масъул котиби” танловининг республика босқичи ўтказилди.

Танлов якунларига кўра, Чиноз тумани масъул котиби Б.Йўлдошев, Учқўрғон тумани масъул котиби А.Алимқулов ва Шеробод тумани масъул котиби А.Ваҳобовлар танловнинг республика босқичи ғолиблари деб топилди.

“Йилнинг энг яхши масъул котиби” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ танлов ғолиблари эсдалик нишон ва “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги 
Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия

03.03.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси