Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ИШЛАРИ БЎЙИЧА КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Бош прокуратурада Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги ҳамда “Таълим тўғрисида”ги қонунлари ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жой билан таъминлаш, уларнинг таълим олиши, соғлиғини сақлаш ҳамда бошқа соҳаларда йўл қўйилган айрим камчиликлар танқид остига олинди.

Халқ таълими вазирлиги ва бошқа идоралар мутасадди раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 15 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўйилган талаблардан келиб чиқувчи устувор вазифалар белгиланди.

Шунингдек, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияларда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш тартибига доир амалий қўлланма ҳамда республика идоралараро комиссиясининг 2018 йилга белгиланган иш режаси тасдиқланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси К.Куранбаев иштирок этди.

Йиғилиш якунида идоралараро комиссиялар фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган қарорлар қабул қилинди.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича
республика идоралараро комиссияси

27.12.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси