Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

БОШ ПРОКУРАТУРАДА АҚШ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ

2018 йил 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Муҳтор элчиси Памела Спратлен билан учрашуви бўлиб ўтди.

Элчи П.Спратленга Ўзбекистон Республикаси Президентининг раҳбарлиги остида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жиноят қонунчилигини либераллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган чоралар ҳақида маълумот берилди.

Ушбу икки томонлама учрашув 2018 йил 15-17 майда режалаштирилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи арафасида ташкиллаштирилди.

Учрашув давомида тарафлар икки томонлама ҳамкорлик, тажриба алмашинуви, виждон ва сўз эркинлигини таъминлаш ҳамда олиб борилаётган ислоҳотларда фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

DSC_0926.jpg

11.05.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси