Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТАШРИФИ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муродов Тожикистон Республикаси Бош прокурори Ю.Раҳмон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита раҳбарлигида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жиноят қонунчилигини либераллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чоралар ҳақида маълумот берилди.

Мазкур соҳада олиб борилаётган комплекс чора-тадбирлар доирасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури ва бошқа муҳим ҳужжатлар қабул қилинганлиги таъкидланди.

Ҳуқуқий давлатни шакллантириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратишда прокуратура органларининг тутган ўрни алоҳида қайд этилди.

Аниқ механизмларни жорий қилиш йўли билан терроризм 
ва диний экстремизмга қарши курашиш ҳамда минтақада хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, делегация аъзолари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази, шунингдек, Бош прокуратуранинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳамда Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси фаолияти билан танишдилар.

Тожикистон Республикаси Бош прокурори Ю.Раҳмон самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, бўлиб ўтган мулоқотдан мамнунлигини, учрашув ўзаро ҳуқуқий муносабатларнинг янада ривожланиши 
ва мустаҳкамланишига туртки бўлишини таъкидлади.

Учрашув якунида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда чегара ҳудудидаги прокуратураларнинг ўзаро ҳамкорлиги масалаларида ҳуқуқий ёрдам 
ва ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.

Битимни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ҳақида келишувлар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси

DSC_0377.jpg

07.02.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси