Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

БЮРО ВАКИЛЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯДАГИ ИШТИРОКИ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларидан иборат делегация «Ижро иш юритувида ахборот технологиялари» мавзусида ўтказилган VIII-Халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этди (Россия, Суздаль шаҳри).

Конференция Россия Федерацияси Суд приставлари федерал хизмати томонидан Суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Конференцияда 28 та давлатлар, шу жумладан, Германия, Франция, Хитой, МДҲ, Шарқий Европа, Болтиқбўйи ва Жанубий-шарқий Осиё давлатлари мажбурий ижро органларининг вакиллари иштирок этди.

Конференцияда қатор давлатларнинг вакиллари, шу жумладан, Ўзбекистон делегациясининг раҳбари, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари Ш.Аминов мажбурий ижро органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш амалиёти тўғрисида маъруза қилдилар, ўзаро тажриба ва ахборот алмашдилар.

Хусусан, конференция иштирокчиларига 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар, суд-ҳуқуқ соҳасида ва мажбурий ижро тизимидаги ўзгаришлар, янги ташкил этилган Бюронинг вазифа ва функциялари, хатланган мол-мулкларни электрон онлайн-аукционларда сотиш тизими ва бошқа чора-тадбирлар хусусида ахборот берилди.

Шунингдек, конференция доирасида Ўзбекистон делегациясининг Россия Федерацияси Суд приставлари федерал хизматининг директори – Россия Федерациясининг Бош суд пристави Д.Аристов ҳамда Суд ижрочилари халқаро иттифоқи президенти Франсуаза Андрие билан икки томонлама учрашувлари ўтказилди.

Томонлар ўзаро фикр алмашиб, икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидладилар ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

09.10.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси