Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ВА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАР ДИҚҚАТИГА

Прокуратура органларига тадбиркорлик субъектларидан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, янги ишлаб чиқаришлар ва иш жойларини яратиш истагида бўлган тадбиркорлар «ноль» харид қийматида ҳамда сотиб олиш шарти билан хусусийлаштирилиши режалаштирилган объектлар ҳақида аниқ маълумотларга эга эмасликлари оқибатида айрим қийинчиликларга дуч келмоқда.

Бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, зарур инвестициялар киритиш, замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш, янги иш жойлари барпо этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Бош прокуратура томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда республика бўйича «ноль» харид қийматида ҳамда сотиб олиш шарти билан хусусийлаштирилиши режалаштирилган объектлар рўйхати шакллантирилди.

Рўйхатда ушбу тоифадаги бино ва иншоотларнинг манзили, умумий майдони, бинолари, балансда сақловчи ташкилот, бошланғич шартлар ҳамда бошқа маълумотлар ўрин эгаллаган.

Мазкур рўйхатнинг эълон қилиниши соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда коррупциявий ҳолатларни олдини олишга қаратилган.


Бош прокуратуранинг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси

Маълумот учун телефонлар: 0-371-233-65-23, 0-371-233-88-46


Рўйхат 14.05.2018 йил ҳолатига кўра

14.05.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси