Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

БОШ ПРОКУРАТУРАДА МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Хозирги кунда Бош прокуратура томонидан ходимлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш, уларнинг ҳар томонлама маънан ва жисмонан етук бўлишини таъминлашга қаратилган турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, 2018 йил 11 июнь куни Бош прокуратурада кичик футбол бўйича «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси кубоги» мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бош прокуратура терма жамоаси республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида ўтказилган мини-футбол мусобақасида ғалабага эришди.

Тадбирда Бош прокуратура терма жамоаси аъзолари, Бош прокуратуранинг барча таркибий тармоқлари раҳбарлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, Мажбурий ижро бюроси, Инспекция ва Академия ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби иштирок этди.

Бош прокурор терма жамоа аъзоларини табриклаб, ғалабани қўлга киритишдаги профессионал маҳорати ва шиддатли меҳнатини таъкидлади ва улкан ютуқларга эришишида муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, Бош прокуратура рахбарияти томонидан терма жамоа аъзоларини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар қўрилди.

1.jpg

4.jpg

13.06.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси