Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ХОРИЖИЙ ЭКСПЕРТЛАР ИШТИРОКИДА МАҲОРАТ ДАРСИ

Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларида Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди (IRZ/ИРЦ) билан ҳамкорликда немис экспертлари проф. М.Тсамбикакис ва У.К. фон Густорф иштирокида “Германия жиноят ва жиноят-процессуал ҳуқуқи асослари” мавзусида маъруза ўтказилди.

Тадбирда ОЎК профессор-ўқитувчилари ва раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курси тингловчилари ҳамда Бош прокуратуранинг тегишли тармоқлари вакиллари иштирок этдилар.

Шунингдек, тадбирда ИРЦ Фондининг Осиёдаги лойиҳалари менеджери Виктория Бернер ва ГФРнинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси доимий вакили Мелани Мольтманн қатнашдилар.

Экспертлар М.Тсамбикакис ва У.К. фон Густорф томонидан Германия жиноят ва жиноят-процессуал ҳуқуқининг институционал ва ҳуқуқий асослари, прокурор, судья ва адвокатнинг жиноят иши юритувида функциялари ва процессуал мақоми масалалари ёритилди.

Тадбирнинг иккинчи ярмида ОЎК профессор-ўқитувчилари учун жиноят ҳуқуқига оид амалий казус мисолида самарали машғулот ўтказиш бўйича маҳорат дарси ташкил этилди. Маъруза ва маҳорат дарслари давомида экспертлар иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бердилар.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

28.03.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси