Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26-йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш ўтказилди.

Байрам тадбирида Бош прокуратура, Ҳарбий прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари, шу жумладан давлат мукофоти билан тақдирланганлар ҳамда Ўзбекистон прокуратура органлари фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази раиси иштирок этдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.08.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони ўқиб эшиттирилди. Ушбу Фармон билан прокуратура органларининг бир қатор ходимлари Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланганлар.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б.Абдуллаев тадбир иштирокчиларини байрам билан муборакбод этиб, мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасидаги фаолиятда улкан зафарлар тилади.

30.08.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси