Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА ТАРҚАЛГАН ХАБАР ЮЗАСИДАН

Интернет тармоғида муқаддам туман прокурори катта ёрдамчиси бўлиб ишлаган шахс пойтахт фуқароси ва “Туркистон” банки ходимларининг жиноят ишлари бўйича масалаларини “ҳал қилиб бериш”ни ваъда қилганлиги хақида хабар тарқалган. Шунингдек, материалда у 700 минг АҚШ доллари пора сифатида олинганлиги қайд этилган.

Бош прокуратура маълум қиладики, ҳозирги кунда юқоридаги ҳолат бўйича 2013 йилда ХОАТБ “Туркистон банк” ходимларига нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов қилинган жиноят иши доирасида қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини ўзгартириб бериш учун 300 минг АҚШ долларини алдов ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан олганлиги юзасидан бир гуруҳ шахсларга нисбатан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу жиноят иши бўйича гумон қилинувчилар мансабдор шахслар ҳисобланмайди ва хеч қандай хизмат мавқеига эга эмас.

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар прокуратурасининг иш юритувида прокуратура органларининг собиқ ҳодимларига нисбатан кўзғатилган жиноят иши мавжуд эмас.

Тергов сири нуқтаи назаридан жиноят иши бўйича бошқа маълумотлар ҳозирда ошкор қилиниши мақсадга мувофиқ эмас.

16.05.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси