Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АГРОСАНОАТ МАЖМУИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 апрель кунги ПФ-5418-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил этилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу Қарори ижросини таъминлаш, Инспекция фаолиятини қисқа муддатда ва тизимли ташкил этиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бош прокурорнинг 8 май кунги фармойиши асосида Инспекция, унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Дастур тасдиқланган ҳамда жойларда ташкилий-ҳуқуқий масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун Бош прокуратура штаби ва ишчи гуруҳлари тузилган.

Бош прокуратура раҳбарияти ва масъул ходимлари ҳудудларга бириктирилиб, ҳозирда жойларда иш олиб борилмоқда.

Штаб ва ишчи гуруҳлар олдига Инспекция тузилмаларини жойлаштириш, Инспекцияга юклатилган вазифаларни бажаришга қодир ва муносиб номзодларни ишга қабул қилиш учун очиқлик ва шаффофлик асосида танлов ўтказиш каби муҳим топшириқлар берилган.

16.05.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси