Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 26 августдаги ПФ-5169-сон Фармонидан
КЎЧИРМА

Ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга фахрий унвон берилсин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист»

Наимов Мэлс Иномович - Бухоро транспорт прокурори

Мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Дўстлик» ордени билан

Коленко Евгений Вячеславович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари бошлиғи

«Жасорат» медали билан

Маннонов Руслан Одилжонович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўлими бошлиғининг ўринбосари 

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Ермашев Женгис Маратович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи

«Шуҳрат» медали билан

Абдуллаев Хамидулла Курбанович - Сирдарё вилояти прокуратураси қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи

Астонов Самандар Мустафокулович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи

Гафуров Рустам Бахтиярович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташкилий-назорат ва таҳлилот бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Иматов Савид Базарбаевич - Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори

Тураев Адхам Акрамович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўлими катта инспектори

Ҳайитов Рустам Омонович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,
2017 йил 26 август

Манба: xs.uz

30.08.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси