Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЖИНОЯТ ҚОНУНЧИЛИГИ МУАММОЛАРИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курсларида “Жиноят қонунчилиги муаммолари ва уни такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Тадбирда Бош прокуратура ва ҳудудий прокуратуралар ходимлари, Олий суд ҳамда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри 
ва Тошкент вилояти судлари судьялари, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази, Адвокатлар палатаси ходимлари, Ички ишлар вазирлиги академияси, Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик университети ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-ўқитувчилари, тингловчи ва талабалари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Конференция давомида жиноят ишлари бўйича тергов ва суд амалиётидаги айрим муаммолар, шу жумладан, жиноятларни тўғри квалификация қилиш, жиноий жазоларни қонунчиликка мувофиқ тайинлаш, жиноят қонунчилигини қўллаш билан боғлиқ муаммолар муҳокама этилди.

Шунингдек, жиноят қонунчилигини либераллаштириш, айрим жиноий қилмишларни декриминаллаштириш, жиноий жазоларни дифференциялаш ва индивидуаллаштириш каби масалалар кўриб чиқилди.

Иштирокчилар ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва жиноят қонунчилигини такомиллаштириш борасида билдирилган амалий таклифлар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Тадбир якунида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

02.11.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси