Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Бош прокуратура ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси билан биргаликда давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” ҳамда “Маҳалла” жамғармалари, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Банклар ассоциацияси, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши курашиш ва жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган ижтимоий шериклиги самарадорлигини ошириш, давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бймича жамоат кенгашларини ташкил этиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган дастурларни амалга ошириш, бу борадаги мавжуд муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилди.

Тадбир якунлари бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

08.02.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси