Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

БОШ ПРОКУРАТУРАДА ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ

2018 йил 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзя Янь билан учрашуви бўлиб ўтди.

Элчи Цзя Яньга Ўзбекистонда Ҳаракатлар Стратегияси доирасида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, жумладан, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, шунингдек прокуратура органлари тизимини тубдан янгилаш, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумот берилди.

Учрашув давомида Хитой ва Ўзбекистон ўртасида трансмиллий жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш борасида конструктив ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

DSC_1084.jpg

11.05.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси