Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МАҲАЛЛА ИНСТИТУТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Фарғона шаҳрида Бош прокуратура томонидан “Фуқаролик жамияти” журнали таҳририяти билан ҳамкорликда “Маҳалла институтини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари” мавзусида илмий-амалий давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда вилоят прокуратураси, адлия, халқ таълими, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими бошқармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” ва “Маҳалла” жамғармалари, сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқий журналлар таҳририятлари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, прокуратура органлари томонидан ушбу соҳага оид қонунчиликнинг аниқ ва бир хилда ижро этилишини таъминлаш, аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонунийлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини амалга ошириш борасида соҳа мутахассислари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ўртасида ўзаро фикр-мулоҳаза алмашилди.

Шунингдек, содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни чуқур таҳлил қилиш, уларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш масалаларига оид маърузалар тингланди.

Давра суҳбати якунида маҳалла институти фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

коллаж.jpg

10.07.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси