Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

БОШ ПРОКУРАТУРАДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

2018 йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари И. Келбель ва Л. Бронкар билан Академия ходимларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида шу йили июнь ойида Францияга ишчи ташриф доирасида Академия раҳбариятининг Магистратлар миллий мактаби (ENM) ҳамда Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик бўйича Франция агентлиги вакиллари билан учрашувини ташкил этиш имконияти муҳокама қилинди.

Элчихона томонидан Бош прокуратура вакилларининг Магистратлар миллий мактаби томонидан Франциянинг Бордо шаҳрида ташкил этиладиган, иқтисодий ва молиявий жиноятларни тергов қилиш, шунингдек коррупцияни аниқлаш ва унга қарши кураш мавзуларини қамраб оладиган ўқув тренингларда иштироки масалаласи ҳам тилга олинди.

Юқоридагилар билан бир қаторда, томонлар Франция Республикаси суд тизимига доир рус ва француз тилларда биргаликда ўқув қўлланма нашр этиш масаласини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида иштирокчилар фикр алмашдилар ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.  

13.06.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси