Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАНТАНАЛИ БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида Бош прокуратура, Ҳарбий прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари, шу жумладан Бош прокурорнинг буйруғи билан рағбатлантирилганлар, Ўзбекистон прокуратура органлари фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази раиси, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректорлари, ОАВ ва бошқа ташкилотлар вакиллари, вилоят прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек Бўлажак прокурорлар клуби аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б.Абдуллаев тадбир иштирокчиларини байрам билан муборакбод этиб, мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасидаги фаолиятда улкан зафарлар тилади.

Тадбирда фидокорона ва ҳалол меҳнатлари билан жиноятчиликка қарши курашиш ва қонунийликни таъминлаш, юридик кадрларни тайёрлаш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган ҳамда хизмат вазифасини намунали бажараётган ходимларни, олий таълим муассасалари ректорлари, ОАВ ва бошқа ташкилотлар вакилларини рағбатлантириш ҳақидаги Бош прокурор буйруғи ҳам ўқиб эшиттирилди.

09.01.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси