Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МАСЪУЛ КОТИБЛАР ОРАСИДА ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари масъул котиблари орасида 2017 йил якуни бўйича «Йилнинг энг яхши масъул котиби» танловининг республика босқичи ўтказилди.

Танловда иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар, статистик кўрсаткичлар ҳамда уларнинг билими баҳоланди.

Танлов натижасига кўра, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар масъул котиблари орасидан Зангиота тумани масъул котиби Ш.Мавлонов, Хўжайли тумани масъул котиби Ф.Наранова ва Сариосиё тумани масъул котиби И.Фозиловлар танловнинг республика босқичи ғолиблари деб топилди.

«Йилнинг энг яхши масъул котиби» танловини ўтказиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ танлов ғолиблари эсдалик нишон ва «Фахрий ёрлиқ» билан тақдирландилар.

27.02.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси