Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЮРИДИК КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ МАСАЛАСИГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВ

2017 йил 9 сентябрь куни юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум доирасида прокуратура органлари ходимларининг Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг талабалари билан учрашуви ўтказилди.

Тадбирда прокуратура органларининг масъул ходимлари, университетлар раҳбарлари, ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Талабалар Бош прокуратуранинг олий таълим муассасалари билан юридик кадрларни тайёрлаш бўйича яқиндан ҳамкорлиги, бўлажак прокурорлар клубининг ташкил этилиши, унинг мақсадлари ва фаолиятининг асосий йўналишлари, клуб аъзолигига қабул қилиш ҳамда унинг ишини ташкил этиш тартиби ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Клуб аъзоларига ўқув йили давомида ўқишдан бўш вақтларида прокуратура органларида иш ўрганишни ўташ, назарий билимларини амалиётда қўллаш, мутахассисликка оид турли хил кўрик танловлар ва спорт тадбирларида қатнашиш имконияти яратилиши таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари мазкур клубнинг ўз вақтида ташкил этилганлиги ва муҳим аҳамиятга эга эканлигини, юридик соҳадаги талабаларни бирлаштириш, назариянинг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш ва ҳар томонлама етук, юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга хизмат қилишини қайд этиб ўтдилар.

Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

DSC_0121.jpg  DSC_0140.jpg  DSC_0166.jpg 

DSC_0226.jpg  DSC_0025 copy.jpg  DSC_0032 copy.jpg

12.09.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси