Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЎЗБЕКИСТОН ВАКИЛЛАРИ ГЕРМАНИЯ МАТБУОТ ХИЗМАТЛАРИ ИШИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

Прокуратура органларининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича масъул ходимларининг Германия Федератив Республикаси сафари амалга оширилди.

Сафардан кўзланган мақсад – Германия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари матбуот хизматлари фаолиятини ўрганиш, ушбу соҳада тажриба алмашишдан иборат.

Танишув сафари Бош прокуратура ва ЕХҲТ Ўзбекистондаги Лойиҳалар координаторининг ҳамкорликдаги «Прокуратура органлари фаолияти очиқлигини такомиллаштириш ва жамоатчиликнинг ахборотдан фойдаланишини кенгайтириш орқали жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш» лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Сафар давомида иштирокчилар Берлин ва Дрезден шаҳарлари Бош прокуратураси, Жиноий суди ва полициясининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш борасидаги тажрибаси билан танишдилар.

Жумладан, германиялик ҳамкасблар прокуратура матбуот хизматининг роли ва функциялари, прокуратура фаолиятини ёритишнинг хусусиятлари, журналистлар билан ўзаро ҳамкорликнинг асосий шакллари тўғрисида маълумот бердилар.

Шунингдек, сафар иштирокчилари судлар фаолиятини фаол ёритиб борувчи журналистларнинг иш жараёни билан танишиб, Дрезден Бош прокуратураси матбуот хизматининг журналистлар билан учрашувида иштирок этдилар.

Делегация аъзолари дастур доирасида Германиядаги машҳур нашрлар, шу жумладан, ҳар куни чоп этиладиган «Bild» газетаси ва ҳар ҳ афтада чоп этиладиган «Der Spiegel» журнали нашриётига ташриф буюрдилар.

Ўз навбатида, немис томонига Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида Ўзбекистонда рўй бераётган чуқур таркибий ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.

Бундан ташқари, журналистлар Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши кураш ва ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар соҳасида амалга оширилаётган янги босқичдаги ислоҳотлар доирасидаги амалий чора-тадбирлар билан таништирилди.

Сафар самарали бўлиб, прокуратура органлари матбуот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

27.12.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси