Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

КЎЧИРМА
    Ўзбекистон
          Республикаси Президентининг
2016 йил 25 августдаги Фармонидан

Ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга,фуқароларнинг қонуний - манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, ­жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори ­малакали юридик

кадрларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга фахрий унвон берилсин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист»

Ачилов Илхом Каландарович — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қуролли Кучлар, Миллий хавфсизлик хизмати ва божхона органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи

Мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий ­манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат ­бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун қуйидагилар ­мукофотлансин:

«Дўстлик» ордени билан

Цой Эдуард Алексеевич — Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари

«Жасорат» медали билан

Юсупов Джохонгир Нодирович — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Пак Вячеслав Юревич — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг бошқарма бошлиғи ўринбосари

Саидкаримов Саидлазиз Саидасилович — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташкилий-назорат ва таҳлилот бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Таджиев Эркабай Аминович — Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари

«Шуҳрат» медали билан

Адашбекова Рано Шадмановна — Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар прокуратураси катта нозири

Дадаходжаева Барно Кочкаровна — Тошкент шаҳар прокурорининг кадрлар бўйича ёрдамчиси

Мирсафаев Джахонгир Сирожиддинович — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси кадрлар бошқармаси бошлиғи

Худайбердиев Бахтиёржон Толибович — Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари

Юсупов Уктамбой Абсамадович — Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани прокурори


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                                         И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри, 2016 йил 25 август

30.08.2016

Манба: xs.uz

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси