Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида

Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда “Вояга етмаганларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаш: муаммо ва ечимлар” мавзусида конференция ташкил этилди.

Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Бош прокуратура, БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Адлия, Халқ таълими, Ички ишлар, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссияларнинг масъул котиблари иштирок этди.

Тадбир давомида вояга етмаганларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаш, таълим сифатини ошириш, вояга етмаганларда ахборот-руҳий хуружларга қарши иммунитетни шакллантириш, таълим сифатини ошириш, болаларнинг ижтимоий-педагогик реабилитацияси, шунингдек, ёшлар тарбиясида диний қадриятларнинг ўрни масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда вояга етмаганларнинг ҳар томонлама камол топиши учун яратилган имкониятлар, уларни ватанпарварлик, бағрикенглик, тинчликсеварлик, халқимизнинг бой тарихий меросини қадрлаш туйғусини, шунингдек, уларда ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ҳиссини шакллантиришга қаратилганлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

Конференцияда давлат органлари, таълим муассасалари, нодавлат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ота-оналарнинг мазкур соҳадаги ўзаро ҳамкорлиги ижобий самара бераётганлиги таъкидланди.

Конференция якунида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича
республика идоралараро комиссияси

DSC_0126.jpg  DSC_0169.jpg  DSC_0177.jpg

03.06.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси