Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ВАКОЛАТХОНА РАҲБАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош прокуратурада БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари С.Грауманн қабул қилинди.

Ваколатхона раҳбарига мамлакатимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёшларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Мазкур соҳада қабул қилинган “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, янги таҳрирдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунларнинг аҳамияти алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, шу жумладан, вояга етмаганлар учун жиноий жазоларни либераллаштириш, процессуал ҳаракатларни ўтказишда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар эътироф қилинди.

С.Грауманн Ўзбекистонда мамлакатни ислоҳ қилиш борасида қўйилаётган изчил қадамлар, жумладан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинганлиги вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқларини таъминлашда улкан аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Ваколатхона раҳбари вояга етмаганлар ҳуқуқ ва эркинликларининг янада самарали ҳимоясини таъминлаш борасида ҳар томонлама кўмак беришга ва қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, томонлар ушбу соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида томонлар бўлиб ўтган мулоқотдан мамнун эканликларини ҳамда бу икки томонлама алоқаларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишига янги туртки бўлганлигини билдирдилар.

Бош прокуратура Матбуот хизмати

10.02.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси