Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

СУВ ҚОНУНЧИЛИГИНИ ҚЎЛЛАШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлигида халқаро экология ҳуқуқи бўйича хорижий экспертлар Ф.Кроиз, Ф.Туше ва В.Доумо иштирокида Европа Иттифоқининг “Ўзбекистонда қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури доирасида сув қонунчилигини қўллаш масалалари бўйича семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Академиянинг профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари иштирок этди.

Семинар доирасида хорижий экспертлар томонидан Франция, Австрия, Нидерландия ва бошқа Европа мамлакатларининг сув соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш амалиёти намойиш этилди, Европа Иттифоқининг табиати ва сув қонунчилиги, шунингдек экология сиёсатининг қисқача тавсифи ўтказилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан давлатлараро миқёсда трансчегаравий дарёлардан фойдаланишда мавжуд бўлган долзарб масалалар кўтарилиб, уларни ҳал қилиш йўллари муҳокама қилинди.

Шунингдек, семинар давомида Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигини такомиллаштириш, сув хўжалиги секторини тартибга солиш, режалаштириш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

DSC_2066.jpg

DSC_2067.jpg

Бош прокуратура Академияси

17.05.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси