Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари, шунингдек, давлат мукофоти, “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланганлар ҳамда Ўзбекистон прокуратура органлари фахрийлари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси ва кафолати бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.

Шу билан бирга, прокуратура органлари ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланганлиги уларнинг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш борасида қўшаётган ҳиссаларига юксак баҳо эканлиги эътироф этилди.

Бош прокурор томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш соҳасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган прокуратура органлари ходимларига давлат мукофотлари ва “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони топширилди.


07.12.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси