Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан Урганч шаҳрида “Биз Хоразм вилоятини ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантирамиз” шиори остида, жиноят содир қилиб, профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар, уларнинг ота-оналари, маҳалла фаоллари, ёшлар етакчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

23.11.2017


СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ҲАҚИДА

Вилоят прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан ўтказилган текширишлар натижаларини муҳокама қилишга бағишланган “Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашда васийлик ва ҳомийлик органларининг ўрни” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

23.11.2017


БУЗИЛГАН ҲУҚУҚЛАР ТИКЛАНДИ

Хоразм вилоят прокуратураси органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида меҳнатга оид айрим қонун ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатлари аниқланган.

21.11.2017


ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Маълумки, жорий йилнинг 17-27 сентябрь кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъати турлари бўйича V Осиё ўйинлари бўлиб ўтди.

20.11.2017


ТАДБИРКОРЛАР МАНФААТИ – ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Хоразм вилоят прокуратураси органлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

17.11.2017


ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН

ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил  8 августдаги "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш борасида Хоразм вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ташкил қилинган 4 та секторда ҳам белгиланган вазифалар  ижросини тўлақонли таъминлашга эътибор қаратилмоқда. Вилоят прокурорига бириктирилган Гурлан, Шовот, Янгибозор туманларида 133 та маҳалла мавжуд бўлиб, 68 минг 298 та хонадонда 387 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ушбу хонадонлардан 61227 таси ўрганиб чиқилди ва 1753 та муаммо аниқланиб, 1297 таси бартараф қилинди. 309 тасини Йўл харитасига киритиш режалаштирилди.

09.11.2017


ЯНГИ ҚОНУН ЎРГАНИЛМОҚДА

Хоразм вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган янги таҳрирдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунини ўрганишга бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

20.10.2017


ТАДБИРКОРЛИК —ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

ТАДБИРКОРЛИК —ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади. Мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган ушбу тамойил асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қисқа фурсатда ўз самараларини кўрсата бошлади. Тадбиркорликни ривожлантириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқидаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзлаб юртдошларимизни ўз имкониятларини синовдан ўтказишга, хусусий тадбиркорликни йўлга қўйиш орқали оила ва жамият иқтисодини ривожлантиришга ҳисса қўшишга ундамоқда. Бу жараёнда прокуратура идоралари ҳам фаол иштирок этмоқда.

04.08.2017


Тўлов интизоми мустаҳкамланади, ижро юритиш тизими такомиллашади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг қабул қилиниши ушбу соҳаларда фаолиятни ҳар томонлама такомиллаштириш, мазкур йўналишларда узоқ йиллардан бери тўпланиб қолган жиддий камчилик ва муаммоларни бартараф этишга, энергия ресурслари бўйича дебютор қарздорликни кескин камайтиришга ва электр энергетика, газ тармоқларини янада ривожлантиришга, ижро иши самарадорлигини оширишга имкон беради.

19.06.2017


ЁШЛАР ЎРТАСИДА МАРАФОН

ЁШЛАР ЎРТАСИДА МАРАФОН

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни мамлакатимизда «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» этиб белгиланганлиги муносабати билан вилоят прокуратураси ҳокимлик, ички ишлар бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи орган ва муассасалар билан ҳамкорликда “Биз ёшлар жиноятчиликка қаршимиз” шиори остида спорт марафони ташкил этилди.

04.05.2017


Ёшлар камолоти – юрт истиқболи

Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбиясига давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида катта аҳамият қаратиб келинмоқда.

06.04.2017


Адолат туйғусини том маънода қарор топтириш — энг асосий вазифага айланиши шарт

Адолат туйғусини том маънода қарор топтириш — энг асосий вазифага айланиши шарт

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 8 январь — Прокуратура органлари ходимлари кунига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирдаги маърузасини тинглар эканман, прокуратура органлари ходими, қолаверса, оддий фуқаро сифатида қалбим катта ғурур ва ифтихорга тўлди, айни вақтда прокуратура органларига билдирилган юксак ишонч ва эътибор шахсан менга ҳамда ҳар бир ходимга янада катта масъулият юклаб, фидойи бўлишга ундади.

02.03.2017


Қонунийликни ¬таъминлаш фаолиятимизнинг асосий мезонидир

Қонунийликни ¬таъминлаш фаолиятимизнинг асосий мезонидир

Шу йилнинг 7 январида Прокуратура органлари ходимлари куни олдидан ¬Президентимиз Шавкат Мирзиёев соҳанинг бир гуруҳ ходимлари билан учрашди. ¬Тадбирда давлатимиз раҳбари прокуратура органлари ходимларининг иши катта масъулият, фидойилик, ҳалоллик талаб қилишини, қабул қилинаётган ҳар бир қарор замирида инсон тақдири туришини айтиб, етти ўлчаб бир кесиш бу борада асосий мезон бўлмоғи шарт деган фикрни алоҳида таъкидлади.

27.02.2017


ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТЛАР

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТЛАР

Хоразм вилоятининг Боғот туманида халқ билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ўтказилди.

11.02.2017


Доимий мулоқот кундалик вазифамизга айланади

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотлар изчил ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бундай кенг кўламли жараёнда, албатта, прокуратура органлари фаолияти муҳим ўрин тутади.

02.02.2017



Саҳифалар: 1 2 Олдинга Барчаси

220100, Урганч шаҳар, Хонқа кўчаси, 24.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси