ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИГА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЮЗАСИДАН

ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИГА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура томонидан прокуратура органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, хатланган мол-мулкни электрон онлайн аукцион орқали сотилишини таъминлаш мақсадида 2017 йилнинг август ойида ишлаб чиқилган ва жорий жорий этилган «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасининг модернизацияланиши таъминланиб, натижада жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкини электрон онлайн аукцион орқали сотиш имкониятига эга бўлдилар. Шунингдек, давлат мулкини ҳам реализация қилиш имконияти яратилди.

Тизимда мол-мулкни реализация қилиш жараёнини максимал даражада автоматлаштириш тамойили амал қилиб, аукционлар ўтказилишида ва уларнинг ғолибларини аниқлашда инсон омили ва ташқи аралашувга йўл қўйилмайди.

Тизим ишга тушган кундан эътиборан жами 95,3 млрд. сўмга баҳоланган 1312 дона мол-мулк 110,6 млрд. сўмга сотилган.

Бундан ташқари, “Прокурор ваколати”, “Қонунчилик тарғиботи ва матбуот хизмати” ахборот тизимлари синов тариқасида ишга туширилган.

Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширишлар бўйича тегишли маълумотларни киритиб бориш учун “Текширишлар” махсус электрон ахборот тизими ишлаб чиқилмоқда. Бугунги кунда тизимнинг дастурий таъминоти яратилган бўлиб, уни “Электрон ҳукуматнинг” юридик шахслар маълумотлар базасига интеграциялаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, экспортёр ташкилотлар ва экспорт оперцияларининг ҳисобини, назоратини, мониторингини ва таҳлилини олиб боришга мўлжалланган экспорт ҳисобини юритиш ягона тизими ишлаб чиқилди.

Қайд этилган тизимларни қўллаш прокуратура органлари фаолиятининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

Мазкур соҳада ишлар давом этмоқда.